Андижон 24

ХАЛҚ ТИББИЁТДАН РОЗИ БЎЛСА, ДАВЛАТДАН РОЗИ БЎЛАДИ


10.11.2019   2063

Тантана аввалида тиббиёт ходимларини Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов қизғин табриклади. Шарафли ва масъулиятли касб эгаларига эзгу тилакларини билдирди. Инсон саломатлигини сақлаш соҳасига давлат даражасида эътибор берилаётгани факт ва рақамларда ифодаланди. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 20 та муассасада 88 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Маҳаллий бюджетдан 700 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, 800 нафарига таянч-ҳаракатланиш ва эшитиш воситалари берилди. 2100 фахрий ва ногиронлар сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланмалар билан таъминланди. Вилоят аҳолисининг 99 фоизи патронаж хизмати билан қамраб олинди. 1432 нафар мутахассис малака ошириб қайтди, шундан 31 нафари етакчи хорижий мамлакатларда тажриба алмашдилар.Буларнинг замирида – халқ тиббиётдан рози бўлса, давлатдан рози бўлади, деган ғоя ётади.

Сана муносабати билан Президент фармонига кўра бир гуруҳ тиббиёт ходимлари давлат мукофотларига сазовор бўлган. Шулардан тўрт нафари вилоятимиздан. Соҳа илғорларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари Пахтаобод туманидаги Озод қишлоқ врачлик пунктига амбуланс автомашинаси берилди.