ЖАМИЯТ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ҲУДУДЛАРДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗМОҚДА


02.08.2019   1232

ЖАЛАҚУДУҚ (auz.uz). - Жалақудуқ туманидаги 18-умумтаълим мактаби ҳамда “Оқбулоқ” болалар оромгоҳида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков муассасаларнинг педагог ва техник ходимлари мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қабулда таълим муассасаларининг ҳолати ва моддий-техника базасини яхшилаш, педагог ходимларга етарли шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги, шундай бўлсада ҳали ҳам тизимида ўз ечимини кутаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги ҳамда уларни босқичма-босқич бартараф этиш чоралари кўрилиайтганлигитаъкидланди.

Қабул давомида таълим муассаса раҳбарлари ҳамда педагоглар томонидан жами 13 та мурожаат келиб тушди. Шундан 3 таси мактабларга тозаичимлик сувини олиб кириш, 4 таси спорт зали ва ўқув хоналарини пол қисмини янгилаш, 2 таси мактаб хожатхоналарини қайта қуриш, 47-умумтаълим мактабини 100метр қўрғон деворини тиклаш ва 11-умумтаълим мактабини мусиқа асбоблари билан таъминлашга доир масалалар.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал қилинди. Қолган масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда муддат белгиланди ва ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.

Шу билан бирга, таълим муассаса раҳбарларига таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, таълим сифатини ошириш, таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Сайёр қабул сўнггида 2018-2019 ўкув йилида самарали меҳнат қилган педагог ва техник ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.