Андижон 24

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ КEНГАШИНИНГ XII СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ


15.12.2020   954

Бугун, Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди. Сессия доирасида Олтинкўл тумани ҳокими И.Матрўзиев 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллади.

Мурожаатда туман ҳокими барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, ичимлик суви, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот, корхона ва ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати