ЖАМИЯТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲИСОБОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ


19.09.2020   604

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда тўртта масала кўриб чиқилди: сайлов комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш, 28-“Меҳнат” ва 30-“Жалабек” сайлов округларидан сайланган депутатларни депутатлик ваколатидан озод этиш, бўшаб қолган ўринларга шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш, сектор раҳбарларининг аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борган фаолияти тўғрисида ҳисоботларни эшитиш.

Сессия қатнашчилари биринчи масала бўйича халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Андижон шаҳар сайлов комиссиясининг 11 нафардан иборат янги таркибини тасдиқладилар.

Иккинчи масала бўйича 28-“Меҳнат” сайлов округидан сайланган депутат Р.Кобилов саломатлиги сабабли депутатлик ваколатидан озорд қилишни сўраб ёзна аризасини инобатга олиб, ҳамда30-“Жалабек” сайлов округидан сайланган депутат А.Абдувалиев вафот этганлиги туфайли улардан депутатлик ваколатлари муддатидан олдин бекор қилинди.

Учинчи масасала юзасидан бўшаб қолган ўринларга қонунчилика мувофиқ камида 1 ой муддатда сайлов ўтказишбелгиланган. Шундан келиб чиқиб, депутатлар сайлов кунини 25 сентябрга белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тўртинчи масала бўйича депутатлар Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров, шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Шохрухбек Назиров ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Хуршид Абдураҳимовларнинг ўз секторларида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботларини тингладилар.

Депутатлар сессияда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилдилар.