Андижон 24

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ, МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАШГА УНДАЙДИ


06.05.2023   578

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Бу ҳар бир давлат ташкилоти раҳбарини халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Хабарингиз бор ҳар ойда, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан белгиланган жадвал асосида фуқароларни қабул қилиш куни бўлиб ўтади. Бу галги аҳоли қабули Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўляпти.

Қабулда барча мутасадди ташкилотлар жумладан, вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда корхона ва вилоят ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Жараён давомида фуқаролардан ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва муддати эскирган яроқсиз холдаги трансформаторларни алмаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.

Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли тартибда ижросини таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди. Қабул давом этмоқда...

Auz.uz online гуруҳи.