Андижон 24

ГУЛЛАР ШАҲАР ЧИРОЙИН ОЧДИ


14.03.2020   5103

Андижон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасининг 750 нафар ишчиси умумхалқ ҳашарига чиқди. Амир Темур шохкўчаси, Дукчи эшон кўчаси, Юсуф Отабеков кўчаси билан Мустақиллик кўчаси кесишган жойда гулзорлар барпо бўлди. Шанба куни давомида 60 минг туп турфа гул, павлония. Арча кўчатлари ўтқазилди.

  • Жамоамиз ҳар кунгидан-да унумли меҳнат қилди, -дейди бошқарма бошлиғи Улуғбек Каримов. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди, лоток ариқчалар ўрнатилди. Шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшганимиздан хурсандмиз.

А. Мамасолиев.