«102» хабарлари

ГУЛЛАР ОРАСИДА ПАРВАРИШЛАНГАН ОҒУ...


15.05.2020   899

2020 йилнинг 13 май куни соат 12:00 ларда “Қора дори-2020” кенг камровли тадбирининг 1-босқичи давомида Олтинкўл тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хамда Миллий Гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда туманнинг “ОРС” маҳалласида яшовчи, фуқаро Х.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда гуллар ва маккажўхори ўсимликлари орасида 141 дона бошоғи бўлган 48 туп кўкнори ҳамда 21 туп наша ўсимликлари парвариш қилиб келинаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, 2050 грамм кўкнори, 95 грамм наша ўсимлиги қуритиб сақланаётганлиги хамда газета қоғозига ўралган холда 2,4 грамм наша чекиш учун тайёрланганлиги ҳам аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати