Хорижда

ГРУЗИЯДА КОМЕНДАНТЛИК СОАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ


31.03.2020   2127

Грузияда коронавирус пандемияси сабаб комендантлик соати жорий этилмоқда. Бу ҳақда Грузия бош вазири Георгий Гахарияга таяниб, Tengrinews хабар берди.

Таъкидланишича, комендантлик соати 21:00 дан 06:00 га қадар давом этади. Ушбу вақт оралиғида пиёда ва транспортда ҳаракатланиш тақиқланади. Мазкур қарор 31 март куни соат 08:00 дан кучга кирди.

«Фавқулодда ҳолат вақтида деярли тўлиқ карантин эълон қилинади. Соат 21:00 дан бошлаб шаҳарлар ва бутун мамлакат бўйлаб пиёда ва транпортда ҳаракатланиш тақиқланади», — дейди бош вазири.

Шунингдек, карантин режими вақтида 70 ёшдан ошган қарияларга кўчага чиқиш тақиқланади. Улар фақатгина яқин атрофдаги озиқ-овқат дўкони, дорихона ёки тиббиёт муассасасига бориши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Грузияда коронавирус билан касалланганлар сони 98 кишига етган.

Манба: daryo.uz