Андижон 24

Ғолиблар авлоди


09.05.2018   1600

Гул тутган андижонликлар “Катюша”, “Ғалаба куни”, “Славянканинг хайрлашуви” сингари қўшиқлар садолари остида уруш фахрийларига ўз эҳтиромини ифодалашга ошиқадилар. Уларни суҳбатга тортамиз.

- Байрам жуда ажойиб ўтмоқда, - деди Ольга Храмова ва ҳамроҳи Ирина Мансуровская билан мамнун бўлиб. – Уруш қатнашчилари қон кечиб сазовор бўлган орден ва медалларини тақиш имкониятига мана, ниҳоят, эга бўлдилар. Бундан беҳад ҳурсандмиз, албатта шундай, деб ёзинг. Ахир улар ғолиблар авлоди-ку! Байрам барчамизга муборак бўлсин!





-Халқ ва армия бирлиги, айниқса, уруш даврида ёрқин намоён бўлган, - суҳбатга қўшилади 1984-1986 йилларда ҳарбий хизматни Афғонистонда ўтаган Баҳромбек Шокиров. – Ватан тинчлиги учун улар қўшқанот. Бугун ўша руҳни сездим. Байрамга набирам Ашрафбек билан келдик. Кўрсин,улғайсин, ўзини эр йигит деб хис қилсин.

Баҳромбекнинг сўзлари айни ҳақиқат. Хотира ва Қадрлаш байрами тантаналарида иштирок этган барча юртдошларимиз қалбида ғурур, ифтихор ҳисси жўш урди. Ўзбекистон байроғини баланд тутиб бу туйғуларни очиқ ошкор этган ёшларимиз шонли тарихнинг давомчилари эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

«auz.uz» online гуруҳи