Андижон 24

ҒОЛИБ «ТАРАҚҚИЙПАРВАР ТАЛАБАЛАР»


10.02.2019   1287

Андижон давлат университетида буюк аждодларимизнинг хаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ва ўргатиш мақсадида талабалар ўртасида бир қатор ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.

Кўрик-танлов тарзида ўтказилган навбатдаги лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Қаримов ҳамда ислом олами уламоси бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ёрқин хотираларига бағишланди.

Унда тарих факультетининг 3-босқич талабаларидан ташкил топган жамоалар иштирок этдилар. Лойиҳа ташаббускори, тарих факультети Ўзбекистон кафедраси катта ўқитувчиси Марғубахон Ражапованинг айтишича, кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад талабаларнинг “Шарқ алломаларининг илмий мероси” ва “Тасаввуф тариқатлари” фанларидан олган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишдан иборат.

Жамоалар танлов мобайнида тасаввуф тариқатлари, ўтилган мавзулар бўйича саволларга жавоблар, тарбиявий ахамиятга эга бўлган сахна кўринишлари бўйича беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, “Тараққийпарвар талабалар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. иккинчи ва учинчи ўринлар эса “Люди знали”, “Нақшбандия издошлари”, “Иҳлос” жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, “Энг яхши сахна кўриниши”, “Энг яхши билимдон”, “Энг фаол жамоа” номинацияси бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

.

Элдорбек АБДУЛЛАЕВ,

Хусниддин НАЖМИТДИНОВ,

Элдорбек АБДУРАХИМОВ,

АДУ тарих факультети 1-босқич талабалари