ЖАМИЯТ

ГИЁВАНДЛИКЛИК ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ, ҚОНУНГА ХИЛОФ


23.12.2020   1338

2020 йил 21 сентябрь куни соат 12:30 ларда Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган, “Назорат тартибида гиёҳвандлик моддасини харид қилиш” тадбири давомида, А.Т исмли шахс, Жалақудуқ тумани,Ёрқишлоқ махалласи худудидан ўтган, автомабил қатнов йўли четида, тадбирга холис харидор сифатида жалб қилинган, шахсга, бир дона сариқ рангли қоғоз пакетга солинган, иш бўйича ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 391-сонли хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг 27.10.2018 йил кунидаги 878-сонли Қарорига мувофиқ кўп миқдорни ташкил этувчи, соф оғирлиги 39,63 грамм қуритилган ҳолдаги, ўз таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол моддаси сақловчи «Марихуана» гиёҳвандлик моддасини 1.000.000 сўм миқдоридаги пулга сотиб ўтказган.

Бундан ташқари, А.Т. ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, тадбир жараёнида эгнида бўлган кўк рангли мавсумий курткасининг чап ички чўнтагида, олти дона “Спичка” номли гугурт қутиларига қадоқланган, иш бўйича ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 391-сонли хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг 27.10.2018 йил кунидаги 878-сонли Қарорига мувофиқ озгинадан кўроқ миқдорни ташкил этувчи, соф оғирлиги 34,64 грамм қуритилмаган ҳолдаги ўз таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол моддаси сақловчи «Марихуана»гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида хужжатлаштириб олинган.

А.Т ўзнинг юқоридаги барча ғайриқонуний хатти-харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисм ва 25, 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни қастдан содир этганликда айбланиб жиноят иши суд муҳокамасига юборилди.

Илҳом АКБАРОВ,

Фарғона транспорт

прокурори адлия маслаҳатчиси.