ЖАМИЯТ

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН МУОМИЛА ҚИЛИШ ЖИНОЯТДИР


14.08.2021   1254

Бугунги кунда ер юзида наркобизнесда айланаётган пул маблағлари дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оқибатида оғир жиноятларнинг содир этилиш, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарияти қосмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 минг дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Зеро, гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилиш инсон камолатига хавф солиши билан бирга, мамлакат тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатада. Ушбу иллатга мубтало бўлган киши атроф-муҳитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг гирдобига тушганлар нафақат ўз яқинлари, балки юртини ҳам танимайдиган манқуртга айланади. Мана шунинг ўзиёқ гиёҳвандликнинг нақадар тубанликка олиб боришини англатади. Инсон учун энг бебаҳо бойлик саломатлик бўлиб уни асраш эса ҳар биримизнинг қўлимизда.

Гиёҳвандлик инсонга ҳар томонлама улкан зарар келтиради. Бутун дунё тиббиёт мутаҳассислари бир овоздан тасдиқламоқда. Гиёҳвандлик оқибатида ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиш, бевақт ўлим ҳолатлари, мажрух, ақли заиф фарзандлар туғулиши исбортланган. Бундан ташқари бу заррали иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, ҳамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди. Жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 % фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Юртимизда барча турдаги гиёҳвандликга қарши изчил кураш олиб борилмоқда. Оммавий ахборат воситалари, таълим даргоҳлари ва барча маҳнат жамоаларида дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида айтилиб, кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, содир бўлганларни фош этиш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан Андижон вилояти ИИБ Траснпортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаролар О.А ва М.Рлар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, 2021 йилнинг 18 январь куни соат 15:00 ларда Қўрғонтепа тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудидан ўтган “Савай-Гуручмозор” темир йўлининг 365 км 6-7 пикетлар оралиғида жами оғирлиги 1,17 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси 800.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтда ушланган.

Бундан ташқари, 2021 йил 03 июль куни Андижоншаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган, Андижон темир йўл кассасига чипта сотиб олмоқчи бўлиб кирган, 1963 йилда туғилган, У.С. ўзини шубҳали тутуганлиги сабабли Андижон вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан, холислари иштирокида ёнлари кўздан кечирилганида мавсумий кўк рангли жинсий шимининг чўнтагидан қора рангли целлофан пакетга солинган 44,38 грамм марихуана гиёҳванд моддалари болиги аниқланган.

Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалар билан айблов эълон қилиниб, жинот ишлари тегишлисуд мухокамасига юборилган.

Илхомжон АКБАРОВ,

Фарғона транспорт прокурори

адлия маслағатчиси.