Андижон 24

ГИППОКРАТ ҚАСАМИ ҚАНЧА ТУРАДИ?


03.05.2019   1307

Бу саволга М. Ў. аниқ жавоб берди – 100 доллар экан.

1958 йилда Хўжаободда туғилган шифокор айни вақтда Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида психиатр фельдшери вазифасида ишлайди. Олтмишни қоралаб, етмишга кетаётган оқ халат соҳибининг кўнглиқора ишларга суст кетди.

Унга А.И исмли аёл ногирон қизи юзасидан мурожаат қилади. Шунда М. Ў. вилоят психоневрология диспансери тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси аъзоси У.Р. орқали қизни муддатсиз ногиронликка ўтказиш эвазига 100 доллар талаб қилади. Аёл ноиложликдан рози бўлади.

Аммо режа амалга ошмай қолди. Айтилган поранинг 50 доллари ва 200 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида М.Ў. қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.