ЖАМИЯТ

Германиялик шифокорлар вилоятимизда


10.04.2018   1356

Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг "Friedensdorf International" халқаро ташкилоти ўртасидатузилган ҳамкорлик келишувига асосанболалардаги оғир асоратли касалликларнидаволаш борасида хайрли иш ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларида ўтказиладиган тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун юборилади. Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида ҳам навбатдаги тиббий кўрик бўлиб ўтди.

– Германиянинг малакали шифокорлари томонидан мураккаб турдаги куйишнинг асоратлари, остеомиелит асоратлари, сийдик йўлларининг туғма нуқсони ва оператив даволанишга муҳтож болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди "Соғ-лом авлод учун" халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов. – Ўтган йиллар давомида 21 нафар бола соғломлаштирилди.

Тиббий кўрикда хорижлик шифокорлар билан бирга мамлакатимиз мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

– Мақсадимиз болаларнинг саломатлигини асрашга кўмаклашиш, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, – дейди "Friedensdorf International" халқаро ташкилотининг ижтимоий дастурлар бўйича ходими Марейк Янсен хоним. – Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасида катта ютуқларга эришганининг гувоҳи бўлдим.

Кўрик доирасида шифокорларимиз ва хорижлик мутахассислар ўртасида болалар хасталикларини аниқлаш, самарали даволаш бўйича мулоқотлар бўлиб ўтди, ўзаро тажриба алмашилди. Бу ишлардан ота-оналарнинг ҳам қувончи чексиз.

– 2015 йили хонадонимизда содир бўлган газнинг чақнаши оқибатида 3 нафар фарзандим ку-йиб, тан жароҳати олган эди, – дейди Пахтаобод туманидан келган Отабек Маматҳожиев. – Икки нафари Германияда шифо топди. Бир нафари ҳозир даволаняпти. Бугун хорижлик мутахассислар ўғлимни яна бир бор кўрикдан ўтказишди.

Тиббий кўрик давомида Германияда даволанишга борадиган бемор болалар аниқлаб олинди.

Муроджон

Тўхтаназаров.