Хорижда

ГЕРМАНИЯДА ЮЗ БЕРГАН СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛГАНЛАР СОНИ 164 НАФАРГА ЕТДИ


20.07.2021   1397

Фото: Reuters

Германияда юз берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар 164 нафарга етган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра яна камида 749 киши жароҳат олган.

Рейнланд-Пфальц федерал еридаги Альтенахр коммунаси мери Корнелия Вайганд ҳудуд табиий офат туфайли жиддий зарар кўрганини ва бу ер узоқ вақт давомида ичимлик сувисиз қолишидан ташвишда эканини билдирган.

«Коммунанинг инфратузилмасига шу қадар зарар етганки, баъзи жойларда бир неча ҳафта ва ҳатто ойлар давомида ичимлик суви етказиб берилмаслиги мумкин», дейди Вайганд.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркел мамлакатнинг тошқинлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудларига ташриф буюриб, жароҳатланганлар ва фавқулодда вазиятлар ходимлари билан суҳбатлашган эди.

Сўнгги 20 йил ичида Ғарбий Европада юз берган энг катта тошқин сифатида баҳоланаётган ушбу табиий офатдан Германиядан ташқари, Бельгия ва Нидерландия ҳам зарар кўрди.