ЖАМИЯТ

ГАЗДАН ҲАМ ЭҲТИЁЖГА ЯРАШАСИ БЎЙИЧА ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК


30.11.2022   1429

Бугун Марҳамат туманида 18 ярим мингдан ортиқ табиий газ фойдаланувчилари истиқомат қиладилар. Уларга тумангаза газ таъминоти булими томонидан бир маромда газ етказиб бериш билан биргаликда газни тежаб ишлатиш, оқилона фойдаланиш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

“Марҳамат тумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ана шундай тарғибот ишларини “Алитепа” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида ҳам олиб бордилар. “Саховат” кўчасида яшовчи Каримжон Холбеков хонадонида бўлишиб, газдан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

“Кундалик уй юмушларимизда фойдаландиган оддий ҳолатлар бўйича тушунчалар беришди, - дейди Каримжон ака Холбеков. Мисол учун, кунда 3-4 маҳал чой ичамиз. Чой қайнатадиган чойнакларимиз 3 литрлик, чой дамлайдигани эса 1 литрлик. Биз доим чойнакни тўлатиб, сув қайнатишга ўрганганмиз. Эҳтиёжимизга ярашасини қўйсак, чой ҳам тез қайнайди, газ ҳам тежалади...”

Дарҳақиқат, газдан оқилона ва тежамкорлик бўйича фойдаланишни ё‘ллари бисёр. Фақатгина бунга ҳар биримиз амал қилсак, бизга берилган энергияресурсдан оқилона фойдаланган бўламиз.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати