Андижон 24

ГАЗЧИЛАР УЧУН «ГАЗЕЛ»ЛАР


13.04.2020   3029

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан “Газ-330232-240” («Газель») русумли автотранспорт воситалари сотиб олиниб, фойдаланишга топширилди. Кўрилаётган мазкур чоралартабиий газ истеъмолчиларига “зангори олов”ни бир маъромда етказиб бериш борасида моддий-техник базани ривожлантириш билан бир қаторда, ҳудудларда куз-қиш мавсумига юқори даражада тайёргарлик кўриш,газ қувурлари ҳамда газ тарқатиш қурилмаларида ўз вақтида режим-созлаш ишларини олиб бориш, авария-нозимлик хизматига келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этилишида жуда муҳим босқич ҳисобланади.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун 2,5 млрд. сўммаблағ сарфланди ва 15 та автотранспорт воситаси шаҳар ва туман филиалларига тантанали равишда топширилди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ биноси олдига терилган автотранспорт воситаларини вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам кўздан кечириб, ушбу транспорт воситаларининг иш унумдорлиги билан танишди. Салон ва кузов қисмини кўздан кечирар экан, “Соҳада кенг миқёсда фойдаланишга мўлжалланган машина экан”, дея эътироф этди. Вилоят ҳокими барча ҳайдовчиларга омад тилаб, карантин даврида ҳам ишлаётган чилангар-ҳайдовчиларга ташаккур билдирди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати