Андижон 24

Газчилар безатган байрам дастурхони


20.03.2018   1584

“Водийгазтаъминот” Андижон филиали жамоаси учун Наврўз тантанаси ўзига хос кўрик-танловга айланди. 9 миллатга мансуб жамоа аҳли дастурхон безатиш, баҳорий қўшиқлар ва шўх рақслар ижроси борасида бошқалардан кам эмасликларини кўрсатдилар.

“Баҳор таомлари” дея номланган хўжаободлик соҳа фаоллари тайёрлаган дастурхон энг юқори баҳоланди. 30 турдаги таомлар газчиларнинг пазандалигини кўрсатди.