ЖАМИЯТ

ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИНИ ТЕКШИРИЛИШИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?


19.01.2021   489

Газ жиҳозларини текширишдан мақсад нима?

Газ ускуналарини режали текшириш жуда муҳим ҳисобланади. Уй ичи газ жиҳозлари мунтазам равишда текширилиб туриши керак, шундагина улар соз ҳолатда ишлайди. Газ жиҳозлари нуқсонсиз бўлсагина истеъмолчи ва атрофдагиларнинг ҳаётига таҳдид солмайди.

Газ жиҳозларини ким текширади?

Текширувни газ ускуналари билан ишлашга махсус рухсатномаси бўлган газ соҳаси мутахассислари олиб борадилар. Ҳозирда “Hududgazta'minot” акциядорлик жамиятининг барча ҳудудий филиалларида сервис хизматлари кўсатувчи бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. Уй ичи газ жиҳозларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тартибга солинади.

Газ ускуналарини текшириш даврийлиги қандай?

Кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ жиҳозлари мавжуд бўлмаганда - икки йилда бир марта;

турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари - йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш - ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал текширувдан ўтказилади.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати