ЖАМИЯТ

ҒАЛЛА-2018: ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТУРАЙЛИК!


01.06.2018   1709

Жорий йилда вилоятимиз ҳудудида жами 78 минг 200 гетар ер майдонигабошоқли дон экилган бўлиб, вилоят режаси бўйича 247 минг 600 тонна ғалла ҳосили олиш мўлжалланган. Етиштирилган ҳосилни тез ва қисқа фурсатларда нобудгарчиликларсиз йиғиштириб олиш учун 121 та “КЕЙС”, 7 та“Нью Холланд”, 146 та “КЛАСС” ҳамда 1 та “Жондор ” русумлиўрим комбайнларини ўримга жалб этиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги қошида тузилган гуруҳ таркибида машина трактор паркларидаги 1 311 та дон, 142 та ёнилғи ташувчи транспорт воситаларининг техник созлиги ва ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлангани ўрганиб чиқилди. Жараёнда аниқланган камчилик ва нуқсонлар этилди.

Вазирлик режа ва кўрсатмалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, Андижон шаҳри, Асака ва Қўрғонтепа туманларида донни қайта ишлаш корхоналари ва туманларда жойлашган 14 та дон қабул қилиш корхоналарининг 10 тасида ёнғин-профилактик кўриклари ўтказилган. Кўриклар якунида яксарият камчиликлар ўз жойида бартараф этилишига эришилган бўлиб, қолган 106 та ёнғинга қарши қаратилган тадбирлар тавсияномаларда қайд этилиб, корхона раҳбарларига тақдим этилди. Корхоналарда олиб борилган профилактик тадбирлар давомида
54 нафар ишчи ва хизматчилар иштирокида йўриқномалар ўтказилди.

Йиғим-терим даврида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиш, ғалласи ўриб олинган майдонларни ёқиб юбормаслик мақсадида комбайн операторлари, ҳайдовчилар, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ғалла етиштирувчи фермерлар ва ишчи-хизматчилардан тилхатлар олинди.

Барча машина трактор паркларида комбайнларни мавсумга тайёрлаш ишлари ўрганилганда 76 та ёнғин ўчиргичлар, 82 та брезент ёки кигиз, 68 та сув идиш ва супургилар билан таъминланмаганлиги аниқланиб, ҳозирги кунга қадар 275 та комбайнларнинг барчаси ёнғин ўчиргич, сув идишлар,челак, белкурак, супурги, кигиз ва учқун сўндиргичлар билан таъминланишига эришилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида панно ва плакатлар 14 та туманларнинг асосий йўл ёқаларига ва дон қабул қилиш шаҳобчаларига 250 та паннолар ўрнатилиши ва 100 та кўргазмали ёзувлар ёздирилиши режалаштирилган.

“Ғалла-2018” мавсумида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича вилоят ИИБ ЁХБ томонидан 1000 нусхадан иборат “Мурожаатнома”, туман ЁХБлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги плакат, эслатма ва мурожаатномалар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

“Ғалла-2018” мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш ҳамда бу борада қуйи тизим ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ИИБ ЁХБда Тезкор штаб ва унинг ишчи гуруҳи ташкил этилган.Унга мувофиқ шаҳар ва туманларга бошқарма аппарати ходимлари бириктирилган. Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида тасдиқланган рўйхат бўйича вилоятда жойлашган донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарига ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилган.

“Ғалла-2018” ўрим-йиғими мавсумида вилоят ҳудудида жойлашган дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, уларга қарашли 14 та донни қабул қилиш шаҳобчаларига
34 нафар, шунингдек, вилоятда ташкил этилаётган отрядларнинг ҳар бирига 1 нафардан Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилиши режалаштирилган.

Улуғбек ҚОСИМОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси.