Андижон 24

ҒАЛАБА ТАКТИКАСИ ЁКИ САЙЛОВЛАРДА КИМ КЎП ОВОЗ ОЛАДИ?


27.09.2019   2618

Амалдаги йил якунида ўтказиладиган Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга сайловларга тайёргарлик бошланди. Сиёсий жараёндакўп депутат ўрнини эгаллаш ғалаба стратегияси ва тактикасига боғлиқ. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми айни шу масалага бағишланди.

Бугун 18 минг нафардан ортиқ “адолатчилар”ни ўз сафига бирлаштирган партия олдида сайловолди тарғибот ишлари билан бир қаторда муносиб номзодларни танлай билиш вазифаси турибди. Бу борада партия етакчилари зиммасига катта вазифа юклатилган. Сиёсий майдонда ўз ўрнига эга, фаол ва ташаббускор етакчигина бунинг уддасидан чиқади.

Пленум иштирокчилари бир куч бўлиб бирлашишга, сиёсий жараённи мувоффақиятли ўтказишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати.