Хорижда

ГАИТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЛИМИ БЎЙИЧА ГУМОНДОРЛАР НИМАГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


16.07.2021   2115

Гаити президенти Жовенел Моизнинг ўлими бўйича асосий гумондорлар уни ҳокимиятдан четлатиш учун ойлар давомида тайёргарлик кўрган.

Бу ҳақда “The New York Times” Гаитидаги расмий шахс маълумотига асосланиб хабар берган. Ҳукумат маълумотига кўра, гумонланувчилар йил давомида тайёргарлик кўрган. Лекин ҳозирда гумонланувчилар президентни ўлдиришни эмас, ҳокимиятдан четлатишни истаганини айтмоқда. “The New York Times” Гаити президентига тажовуз қилганларнинг қариндошлари айтган фикрларни келтирган. Улар мазкур амалиёт бўйича АҚШдан гумон қилмоқда.