Спорт

ФУТБОЛ: ЁШЛАРИМИЗ ТОЖИКИСТОНДАГИ БАҲСЛАРГА ШАЙ


07.08.2019   215

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “CAFA U-19 Championship-2019” мусобақасида бу гал ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

9-15 август кунлари Тожикистонда ўтказиладиган мусобақада Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Мазкур турнир жорий йилнинг ноябрь ойида 19 ёшлилар ўртасида ўтказиладиган ва Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир, -дейилади ЎзА хабарида.

Тақвимга кўра футболчиларимиз 9 августда Эрон, 10 августда Афғонистон, 13 августда Тожикистон ва 15 августда Туркманистон терма жамоалари билан куч синашади.