Андижон 24

ФУҚАРОЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ ЎЗ МАНФААТИ УЧУН ЭМАС, БАЛКИ…


27.03.2019   1859

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратбек Ўринбоевнинг Асака туманида сайёр қабули бўлиб ўтди. Сектор раҳбарининг қабулига ташриф буюрган юздан ортиқ фуқароларнинг аксарияти ўз манфаати эмас, балки, жамоат манфаати учун қайғураётганлиги қувонарли, албатта. Жумладан, “Фидокор”маҳалласида яшовчи Абдухалим ота Мамадалиев ўзи истиқомат қилаётган кўчанинг 2 км. қисмига ҳатто шағал ҳам ётқизилмаганлигини маълум қилди.

-Уйда бекор ўтирмайин, деб товуқ боқа бошладим,-дейди Ариқбўйи маҳалласидан ташриф буюрган Муҳаббатхон Халилова. –Бугунги кунга келиб уларнинг сони 3 мингтага етди. Агар банк томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилса товуқлар сонини кескин ошираман ва 5 мингта беданаҳам боқаман. Шу тариқа жамиятга манфаат келтиришни режалаштиряпман.

Сайёр қабул давомида шу каби ўнлаб мурожаатлар ўз ўрнида қониқтирилган бўлса, беш нафар ногиронларга аравачалар тақдим этилди. Кам таъминланган оилаларга кўчатлартарқатилди. “Меҳнат ярмаркаси”да эса тумандаги бўш иш ўринлари тавсия этилди. Бугина эмас, тадбир давомида китоб савдоси ва янги китоблар тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.