Сайлов - 2021

ФУҚАРОЛАР САЛОМАТЛИГИ БИРИНЧИ ЎРИНДА


24.10.2021   977

Бугун халқимиз, юртимиз келажаги учун муҳим кун. Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш, сайловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш энг муҳим масалалардан бири. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида жойлашган 33 (махсус округ) сайлов участкаси 350 та беморга мўлжалланган бўлиб, 324 та сайловчи рўйхатдан ўтган.

Овоз берувчилар учун сайлов хонасига киришда биринчи навбатда оралиқ масофа сақланади ва тана ҳарорати ўлчанади. Барча ниқоб таққан ҳолатда бўлади. Агар истимаси бўлса, алоҳида изоляторга олинади, ёрдам кўрсатилиб сўнгра сайлайди. Ҳозирги пайтгача бизда бундай ҳолат учрамади.

Оғир аҳволдаги беморларга кўчма яшиклар олиб борилиб, кузатувчилар иштирокидаовоз беришлари таъминланмоқда.

Мансурбек СИДИҚОВ,

33-сайлов участкаси аъзоси, шифокор.