ЖАМИЯТ

ФУҚАРОЛАР ХАВФСИЗЛИГИ – МУҲИМ МАСАЛА


22.05.2018   1866

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
6 апрелдаги Фармойиши ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиш, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган инсонлар оммавий тўпланадиган объектларда хавфсизликни таъминлашни кучайтириш мавзусида сўз борди.

Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг Фармойиши тасдиқланиб, унга асосан хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан даҳлдор ташкилот вакилларидан иборат 5 та ишчи гуруҳлари шакллантирилди. Улар томониданжами 173 та инсонлар оммавий йиғиладиган объектларнинг хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилди. Натижада 1984 та камчилик ва нуқсонлар аниқланиб, 288 тасининг бартараф этилишига эришилди.

Инсонлар гавжум жойларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда шахсий таркибнинг тайёргарлигини ошириш, махсус хизматлар куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотлари ўтказилди.

Ўрганишлар натижаси бўйича вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳамда тегишли идораларга 27 та ахборот хатлари ва тақдимномалар киритилди. Олиб борилган профилактик тадбирлар давомида асосий эътибор тарғибот-ташвиқот ишларига қаратилиб, 3417 нафар фуқаро ва ишчи-хизматчилар билан 172 маротаба суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Йиғилишда бир қатор камчилик ва муаммолар мавжудлиги, хусусан Андижон шаҳридаги “O’zbegim” савдо ва кўнгилочар маскани, “Холис” савдо маркази, “Жаҳон савдо комплекси”, “Ҳунармандчилик савдо комплекси”, “Ором”, “Олтин Водий” меҳмонхоналари, Бобур номидаги, Избоскан туманидаги “Пойтуғ” маданият ва истироҳат боғлари, вилоят мусиқали драма театри, Андижон шаҳар ҳокимлигига қарашли 1-ва170-оилавий ётоқхоналар ўрганилганида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилаётгани аниқланди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоилжон Шарипов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масканларнинг раҳбарларига топшириқлар бериб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифа эканлигини таъкидладилар.

Улуғбек Қосимов

вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси