Андижон 24

ФРОНТДА ХИЗМАТ ҚИЛГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


02.05.2019   1888

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиняпти.


Жумладан куни кеча Андижон ҳарбий прокуратураси ҳамда 528-Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари иштирокида Хўжаобод туманининг Манак қишлоғида яшовчи Фозилжон бобо Тешабоев ваЖалақудуқ туманининг Қўштепа МФЙда истиқомат қилувчи Зайнобиддин ота Қодировларнинг хонадонига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олишиб, суҳбатлашди. – Мени фронтга кузатган яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Фозилжон отаТешабоев Ўша вақтлари йиллар ўтиб мана шундай тинч, фаровон, инсон роҳат-фароғатда яшайдиган кунлар келишини ким тасаввур қилибди, дейсиз. Биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкларга етмоқда.

Фаҳрийларга эсдалик совғалари топширилиб, улар учун ажойиб тадбирлар уюштирилди.

А. ҚУРБОНОВ

Андижон ҳарбий прокурори

ёрдамчиси, Адлия мойори.