ЖАМИЯТ

ФОЙДАЛАНИЛМАЙ ТУРГАН БОҒ МАЙДОНЛАРИ ИШСИЗ ЁШЛАРГА ТАҚСИМЛАНДИ


16.04.2020   742

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик тармоқлари бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жалақудуқ тумани ҳокими Фурқатбек Бузруков балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи фермер ҳўжаликлари раҳбарлари билан якка тартибда суҳбат ўтказди. Сектор раҳбарлари, ҳамда туман ҳокимлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишга киришилди.

Жумладан, Тошматов массивида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигида 1,5 гектар боғ қатор оралари, 5 гектар эски боғ ўрни ҳамда 1 гектар боғ қатор оралари фойдаланмай турганлиги аниқланди. Ушбу ер майдонларини ҳудудга яқин бўлган Сўфиқишлоқ, Навоий, Ўрғу, Дўнгқишлоқ, Намуна, Бойчеки ҳамда Жалақудуқ маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи бандлиги таъминланмаган аҳолига тенг тақсимланиб, барча турдаги кўчатлар етказиб берилди. Туман миқёсида эса 2 млн тупдан зиёд кўчатлар аҳолига ажратилди.

Шунингдек, туман ҳокими Ёрқишлоқ ҳудудида бўлиб, фойдаланмай турган боғ қатор ораларига сабзавот ва дуккакли экинларни экиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини белгиланган тартиб асосида, карантин қоидаларига аммал ыилган ҳолда иш ташкил этилди. Ерлар бир йил муддатга фойдаланиш учун бириктириб берилди.

Фермер хўжаликлари ер майдонларидан максимал тарзда фойдаланиш, пахта майдонлари четларига дуккакли ва сабзавот маҳсулотларини экиш ва яна бир қанча самарали чоралар кўрилди.

Туманда етиштирилаётган буғдой ва пахта ҳосилдорлигини мос равишда 20 ва 10 центнерга ошириш вазифаси қўйилди.

Жалақудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати