Хорижда

ФОТОГАЛЕРЕЯ: ДУНЁНИНГ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРИДА БОЛАЛАР ҚАНДАЙ ЎЙИНЧОҚ ЎЙНАЙДИ


20.05.2019   2393

Дунёда турли хил миллатлари яшагани каби, уларнинг ҳар бири ўз анъанасига, тарихига ва менталитетига эга. Уларнинг ҳаммаси бир-биридан ҳам ташқи кўриниши билан, ҳам ҳаёт тарзи ва фикрлаши билан тубдан фарқ қилади. Фақатгина болалар миллати, яшаш жойи ва турмуш даражасидан қатъий назар бир нарсани хоҳлайди — улар ўйнагиси келади. Аммо уларнинг ўйинчоғи ҳар хил.

Бир куни Анна Рослинг Рённлунд исмли қиз дунёнинг турли мамлакатларидаги даромади ҳар хил бўлган фуқаролар қандай яшашига қизиқди. Кейин эса Dollar Street лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳа доирасида фотографлар дунёнинг барча бурчакларига юборилди. У ердан эса ҳақиқий ҳаёт тасвирланган суратларни олиб келди.

Travel Ask лойиҳа давомида турли мамлакат болалари қандай ўйинчоқ ўйнаши акс этган суратларни тақдим этди.

Фото: Travel Ask

Манба: daryo.uz