ЖАМИЯТ

ФОНОГРАММАДА ҚЎШИҚ АЙТИШ ТАҚИҚЛАНДИ


19.09.2022   2358

Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди, энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Фарғона вилояти маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда вилоят маданият ва санъат масъуллари, театрлар раҳбарлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, санъаткорлар, сўз усталари, ёш ижодкорлар, турли жабҳаларда меҳнат қилаётган соҳанинг фидойилари иштирок этдилар.

Манба: Yuz.uz