Андижон 24

ФИРИБГАРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛСА БЎЛАДИМИ?


17.06.2019   1954

АНДИЖОН (auz.uz) - Андижон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан қорхона, ташкилот ва муассасаларда, аҳоли яшаш пунктларида учрашувлар ташкил этиб, "Фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг!" мавзусида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Бу ҳақда тергов бўлими бошлиғи Шавкатбек Ҳасанов маълум хабар бермоқда.

Учрашувларда фирибгарлик жиноятлари, у билан боғлиқ ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, мавзуга доир буклетлар тарқатилиб, кўргазмавий шаклда баннерлар аҳоликўп тўпланадиган жамоат жойларигажойлаштирилмоқда.