ФИРИБГАРЛАРГА ҚАРШИ БАНКОМАТ
15.11.2018 1378
Япониянинг Hitachi-Omron Terminal Solutions компанияси мамлакатдаги биринчи сунъий интеллектли банкоматни ишлаб чиқарди. У фирибгарларга қарши курашишда ёрдам бериши кўзда тутилган.
Қурилма бир неча камера билан таъминланган бўлиб, улар тасвирга олиш билан бирга фойдаланувчиларнинг ташқи кўриниши ва хулқ-атворини таҳлил қилади. Қора кўзойнак, ниқоб ва ташқи кўринишни тўсувчи бошқа предметларга эга кишилар банкоматга яқинлашган тақдирда тегишли хизматдан фойдалана олишмайди.