«102» хабарлари

Фирибгарлар ушланди


01.03.2018   399

2018 йил 26 февраль куни 2018 йил 26 феврал куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.А Андижон вилоят ИИБга ариза билан мурожаат килиб, узининг аризасида шаҳар газ таъминоти корхонасига борган вактида у ерда ишловчи, ўзини «Азиз» деб таништирган ходим унинг Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи қайнонасининг табий газ тармоғи учун шахсий ҳисоб ракамининг хужжатларини расмийлаштириб бериш ва ЁХБдан хам тегишли ҳужжатларни тўғирлаб бериш учун 700.000 сўм микдорида пулни талаб килди. Унинг аризасига кўра, вилоят ИИБ ЖКБК ва ИЖККБ ва Андижон шаҳар ИИБ ЖКБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ўзини “Азиз” деб таништирган, Олтинкўл туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-кисми ва 209-моддаси 1-кисми билан судланган фуқаро У.А Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган “Ўзсаноаткурилишбанк” АТБ Бунёдкор бўлими биноси олдида кимёвий ишлов берилган 700.000 сўм пулни олаётган вақтида ушланди.

2018 йил 28 февраль куни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р.нинг аризаси асосида тезкор ҳаракатлар олиб борилди. Натижада жорий йилнинг 23 февраль куни фуқаро У.А ҳамда Андижон шаҳар газ таъминоти корхонасида мижозлар бўлимида назоратчи лавозимда ишлаган фуқаро С.Олар ўзларини газ корхонасида ишлашларини айтишиб, фуқаро А.Рнинг яшаш хонадонидаги табиий газ учун қарздорлик бор, деб баҳона қилишиб, далолатнома тузишлари ва уни “юқори орган”га бериб юборишликлари билан қўрқитишиб, уй эгасидан 350.000 сўм миқдоридаги пулни олиб кетганликлари маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.