Андижон 24

ФИРИБГАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!


29.12.2018   1425

Хожатбарор халқмиз. Бировнинг мушкулини енгиллаштириш савоб, деган жойи бор. Аммо шунинг орқасидан фирибгарлик йўлига ўтиб олганлар ҳам кундалик ҳаётимизда бот-бот учраб турипти.

Пахтаобод тумани, Туп-абжувоз маҳалласида яшовчи “К.Р” Латвияда ишлаб келиш имконияти туғилди. Бунинг учун ҳайдовчилик гувохномасининг тоифасини тасдиқловчи маълумотномани олиши керак. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмасида унга хожатбарор йигит пешвоз чиқди. Ўзини шу бўлим ходими деб таништирган шахс “М.Б” эвазига 100 минг сўм сўради.

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошкармасига келиб тушган ариза асосида иктисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган фаол тадбирда “К.Р” 100 минг сўмни ИИБ ЙХХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаси хизмат хоналарининг бирида ўзлаштираётган вақтда таъмагир ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фирибгар Андижон шаҳри, С.Раҳимов кўчасида яшовчи вақтинча ишсиз “М.Б” бўлиб чиқди. Хозирда департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон туманидаги Чорбоғ қишлоғида яшовчилар маълум муддат табий газ тармоғидан ноқонуний равишда фойдаланиб келишган. Буни “расмийлаштириш” учун “жонкуяр” топилди. Ҳар бир хонадондан 100 АҚШ доллари эвазига аҳоли хожатини чиқаришга ваъда берди.

Тегишли идораларга ушбу ҳолатни маълум қилган маҳалла фуқаросидан 830 минг сўни олаётган вақтда “тадбиркор” ДХХ Андижон вилояти бошқармасига келиб тушган ариза асосида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга туширилди.

“Хожатбарор” кимса Андижон тумани, “Ёрбоши” ҚФЙ, Экин-тикин кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган “А.А” эканлиги аниқланди. Хозирда департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳукми Одил