«102» хабарлари

Фирибгар қўлга олинди


02.11.2017   1174

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Асака туманида яшовчи фуқаро М.Н.нинг аризаси юзасидан вилоят ИИБ ТваЭККБ, тезкор таъминот бошкармаси, туман ИИБ, Андижон шахар ИИБ ва МХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда туман худудида жойлашган 44-сонли йўл патрул хизмати масканида тезкор тадбир уюштирилди. Тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро М.Д.нинг таниши М.Н.га 2.500-3.000 АҚШ доллари миқдорида ойлик иш ҳаққи тўланишини ваъда қилиб, дунёнинг барча давлатларига чиқиш руҳсатномаси «СТИКЕР» расмийлаштириб, моддий манфаатдорлик эвазига, ғаразли ниятларда Туркия давлатига келгусида ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётганлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро М.Д.нинг М.Н.га олдиндан берган 200.000 сўм пули далилий ашё сифатида олинди. Ҳозирда мазкур холат бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.