ЖАМИЯТ

ФИДОЙИ ОДАМЛАРГА


07.06.2018   1592

(Архив ходимларига)

Юртимнинг ўтмиши сиз билан боғлиқ,

Ҳужжатлар сақлайсиз дил ардоғида.

Барчаси ноёб, муҳим нечоғлиқ,

Ҳамиша юрарсиз эл ардоғида.

Минг-минглаб манбалар авлодлар учун,

Улар ўтмиш эмас, келажак асли.

Арзийди ҳар қанча ўргансак бугун,

Уларда намоён ўзбегим насли.

Бир гал эшитгандим шу иборани:

«Архивда ишлайди оддий кишилар».

Йўқ! Бу қутлуғ даргоҳда сабру тоқатли,

Касбига фидойи одамлар ишлар.

Сиз асли ёзяпсиз улкан бир китоб,

Буюк шоирлардан ҳеч эмассиз кам.

Мозийни ёритиб мисоли офтоб,

Ундан баҳраманддир ҳар битта одам.

Архивчи оддиймас, у буюк инсон,

Яхшиликка мужассам эзгу тилаги.

Элнинг хизматига тайёр ҳар қачон,

Юрт ишқида доим ёнар юраги!

Гулхумор СУЛТОНОВА,

Избоскан туман давлат архиви ходими.