Андижон 24

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ МАҚБУЛЛАШТИРИЛМОҚДА


25.01.2019   1089

Балиқчи тумани ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 февралдаги "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этдилар.

ВилоятҳокимиШуҳратбек Абдураҳмоновқабул қилинган қарорнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб, қишлоқ хўжалигида ер ва сув муносабатларини тартибга солиш, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли,экспортбоп маҳсулотларни етиштириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, бир қатор муаммолар соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсирини ўтказаётганини билдирди.

Қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, туман ҳокими Жасурбек Абдураимовнинг ҳисоботи тингланди. Сектор раҳбарларининг тугатилаётган ва йириклаштирилаётган фермер хўжаликлари раҳбарларининг фикрлари эшитилди.

Баҳорги дала ишларига қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, ғалла майдонларигачилла суви бериш, маҳаллий ўғит жамғариш, шарбат ўралар ковлаш ҳамда четан тўсиқлар билан тўсиш ишларини якунлаш топширилди.

Вилоят раҳбари иштирокида Бўз, Улуғнор туманларида ҳам йиғилишлар ўтказилди.

Auz.uz online гуруҳи.