Андижон 24

ФЕМИДАНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ


16.02.2019   1257

Андижон туманида фуқароларнинг суд билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва хал этиш мақсадида вилоят жиноят ишлари, фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар раислари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги вазифалар ижроси доирасида ўтказилган мулоқотда муқаддам судланганлар, таъқиқланган диний оқим аъзолари сифатида жазони ўтаб қайтган шахсларнинг ҳам турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Избоскан туманидан келган Ойистахон Мирзаева жазони ўтаб қайтгач, оила қурди. Турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзандни тарбияламоқда. Олий маълумотли бўлиш истагида. Андижон туманидан Изатилло Насриддинов тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Уйига қайтгач, янгитдан ҳаёт бошлаш истагида.

-Ҳунармандман. Муқаддам 30 турдаги болалар мебели ишлаб чиқарар эдим, - дейди Изатилло. – Ишимни ўйлга қўйишга ммаблағ керак. Аммо кредит олиш борасида муаммоларим бор.

Андижон туманида фуқароларнинг суд билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва хал этиш мақсадида вилоят жиноят ишлари, фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар раислари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Аъзам Кадыров.

Комроншох РАСУЛОВ,

жиноят ишлар бўйича Андижон вилоят судининг судья катта ёрдамчиси.