ФАЗОГИР: «МАРСГА УЧАМАН, ЛЕКИН...»

08.02.2019 1367
Халқаро космик станцияда узоқ муддат ишлаган россиялик фазогир Олег Кононенко, агар Ерга қайтиб келинмайдиган бўлса, Марсга учишга ҳеч қачон рози бўлмаслигини билдирди.
У табиатан қизиқувчан инсонлигини, бетакрор саёҳатларни ёқтиришини, Ерга қайтиш шарти билан “Қизил сайёра”га учишга бажонидил рози бўлиши таъкидлади, - деб хабар берди РИА Новости.
“Еримиз жудаям гўзал, унда менинг дўстларим, оилам, ширин болаларим бор. Фарзандларимнингкамоли, қандай яшаётганини ва нима билан машғуллиги мен учун қизиқарли. Бир ёқлама қараганда қайтишни исташим табиий ва ҳатто бу ҳақда савол бўлиши мумкинмас”, -изоҳ берди у.