ЖАМИЯТ

ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ


11.04.2018   1910

Муқаддас китобларда пайғамбар ваазиз авлиёларнинг мўъжиза-кароматлариёдга олинади ва руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилишда катта савоб бор, деб баён қилинади. Ана шундай буюк ва азиз инсонлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эди.

1952 йил 15 апрель куни Аллоҳнинг инояти билан Муҳаммад Юсуф домла хонадонида Муҳаммад Содиқжон дунёга келади.Муҳаммад Содиқнингболалик даври Булоқбоши қишлоғида ўтган. У тумандаги 16- ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган.

Биз маҳалладош эдик,оталаримиз жуда яқин муносабатда бўлганлар.

Ёшлигидан Аллоҳнинг фарзларига амал қилиш, илм олиш, ислом динини мукаммал ўрганиш истаги кун сайин шаклланиб борган. Муҳаммад Содиқ талабалик йилларида Ливияда ўтказилган бир анжуманда араб тилиданутқ сўзлаб, анжуман иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлган.

ҲазратМарказий Осиёда ислом дини равнақи йўлида тинмай фаолият кўрсатгани барчага маълум. Шайх ҳазратларининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан «Мусхафи Усмоний» Қуръони Ўзбекистонга олиб келинди. Шунингдек,ўзбекистонлик мусулмонларни ҳаж сафарига жўнатишни йўлга қўйди.Шу сабабли ҳаж қилганларни бир неча йиллар давомида Саудияподшоҳлиги ҳукумати ҳисобидан кутиб олинди ва зиёратчиларданмеҳмонхона ҳамда бож тўловлари олинмади.

Шайх ҳазратларининг етук аллома бўлиб ул-ғайишида, албатта, бузрукворинингҳиссалари катта бўлган. Маънавий ва молиявий ёрдамларидан ташқари Муҳаммад Юсуф домла фарзандлари камоли учун доимо дуода эди. Шу сабаб шайх ҳазратлари бутун умрини ислом илмига бағишлади. Кўплаб шогирдларни тарбиялаб вояга етказдилар.

Ҳазратчинакам инсонпарварлик, ватанпарварлик васадоқат тимсоли эди.Ҳазратнинг шифокори «имкони бўлса, ёзув ишлари билан камроқ шуғуллансангиз, юрагингизни эҳтиёт қилиш учун бироз дам олсангиз, маълум вақт таътил қилинг» деб айтган сўзига жавобан «Мен кўп нарсаларга улгуролмаяпман. Шунинг учун ёзишим ва халқимга наф келтирадиган рисолаларни битишим лозим», – деб жавоб беради.

Ислом оламининг билимдони, улуғ олим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Аллоҳ таолонинг инояти билан дунёга келиб,пайғамбар ёшида фонийдунёдан боқий дунёга рихлат қилди.

Шайх ҳазратларининг вафотини эшитган Арабистон олимлари уни «Фазилатли шайх» сифатида эътироф этадилар. Бу ҳақда република матбуотида кўплаб мақолалар чоп қилинди.

Авваллари Булоқбоши қишлоғи дунёга боқса, ҳозирбутун ислом дунёси нигоҳи Булоқбоши қишлоғига қаратилган. Чунки бу юртбуюк олимни вояга етказиб тарбиялаган диёрдир.Дунё тан олган олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хотирасини абадийлаштириштўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида унинг номига жомеъ масжиди қурилиши ҳақидаги хушхабар барчани қувонтирди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Хонликлар даврида Қўқон, Андижон ва Марғилон шаҳарларидан сўнг Булоқбошида қурилган ва бир асрдан зиёд муддат давомида исломий ва дунёвий илм бериб зиё тарқатган маҳобатли мадраса 1948 йили Шўро томониданбузиб ташланган эди.

Мадрасани қайта барпо қилиб, унгаМуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи берилса,зиёратгоҳ ташкил этилса, бобокалонларимизнингруҳлари ором топарди.

Қорақўзи

ХолҚулов,

меҳнат фахрийси.