Андижон 24

«ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ОЙЛИГИ»ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК!


03.12.2019   721

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғининг 2019 йил 15 ноябрдаги буйруқномасига асосан жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрь кунига қадар Республикамизда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги” деб белгиланган.

Унга кўра, Хўжаобод туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан корхона, ташкилотлар, аҳоли яшаш секторининг барча қатламларида ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мухофазаланиш ва тўғри ҳаракат қилиш бўйича кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда амалий ўқув машғулотлар ўтказилмоқда. Қурилиш объектларида буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар раҳбарлари, қурувчи тадбиркорлар томонидан масканларнинг лойиҳа хужжатларига киритилган ёнғинга қарши тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳар бир объектнинг ёнғин хавфсизлиги холати ва ёнғинга қарши тадбирларни меъёрий хужжатлар талаблари асосида бажарилаётганини ўрганиш, ишчи-хизматчилар билан нафақат объектларда балки яшаш уйларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги ойлик давомида янада кучайтирилди. Қурилиш масканларида оловли ишларни бажариш учун масъул бўлган газ ва электр пайвандчилар билан қўшимча йўриқномалар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Содир бўлган ёнғинларнинг аксарияти фуқаролар уйларида содир бўлганлиги ва ёнғин бир уйдан қўшни турар-жой биноларига тарқалиб, катта миқдорда зарар етказиш холатлари учраётгани инобатга олиниб, якка тартибда уй-жойларни қурилишида ёнғинга қарши деворлар қуриш ёки оралиқ масофаларни меъёрий ҳужжат талаблари асосида сақланиши кераклиги тушунтирилмоқда. Уй-жой қурилиши учун ер майдонларини ажратишда ёнғинга қарши сув ховузлари, газ ва электр қурилмалари учун ер майдонларини, боши берк кўчаларда махсус автомобилларни қайрилиб олиши учун имкониятли майдон қолдириш масалалари ўтказилаётган учрашувларда фуқароларга кенг тарғиб этилмоқда.

Ҳусанбой Раҳмонов,

Хўжаобод туман ЁХБ инспектори, сержант.