Жамият

«ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАБИИЙ ГАЗ НИМА ЭКАНЛИГИНИ БИЛМАЙ КАТТА БЎЛМОҚДА» ХАБАРИ ЮЗАСИДАН...


02.10.2019   222

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарзандларимиз табиий газ нима эканлигини билмай катта бўлмоқда” хабари юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур хабар юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг суюлтирилган газ таъминоти бўйича бош директор ўринбосари Д.Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги "Ўзгариш" МФЙга ташриф буюриб, маҳалла вакиллари, оқсоқоллар билан суҳбатлашиб, суюқ газ таъминотидаги муаммо ва камчиликларни ўрганди.

"Ўзгариш" МФЙ шаҳар ҳокимининг 2013 йилдаги тегишли фармойишига мувофиқ, суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган. Бугунги кунда МФЙ ўрамида 13 та кўчада 637 та хонадон мавжуд бўлиб, аҳолида 988 та маиший газ баллонлари бор. Ундан 780 таси газ таъминотчи корхона томонидан ижара шартнома асосида тарқатилган, қолган 208 та баллон аҳолининг шахсий мулки ҳисобланади. Маҳаллага 29-30 сентябрь кунлари "айланма" усули бўйича суюқ газ тарқатилган, яъни суюлтирилган газ билан тўлдирилган маиший газ баллонлари истеъмолчиларнинг бўш баллонларига ўрнида алмаштирилиб берилган. Жорий йилнинг 24-29 август кунлари ҳам мазкур маҳалла истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берилган (реестрга кўра). Газ етказиб беришнинг орадаги муддати 30-35 кунни ташкил этмоқда. Ваҳоланки, ёзги мавсумда маиший газ баллондан фойдаланиш муддати 40-45 кунни, қиш мавсумида эса 1 ойни ташкил этади. 1 октябрь ҳолатига мазкур МФЙ учун режага кўра 65.46 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш керак бўлган бўлса, амалда эҳтиёжлардан келиб чиқиб 86.6 тонна суюқ газ аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган.

"Маҳалламиздаги барча хонадон 100% маиший газ баллон билан таъминланган" - дейди, Андижон шаҳар “Ўзгариш” МФЙ раиси Низомиддин Обиддинов.- "Битта хонадонда икки ёки уч хўжаликларда яшовчи фуқаролар мурожаат қилишса, газ идораси билан ҳамкорликда ўрганилиб, газ баллон билан таъминланадиган бўлди. Мана бугун ҳам яна 5 та фуқаро газ баллонлари билан таъминланадилар".

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ аҳолини мурожаатлари юзасидан (74)298-08-72 ишонч телефонлари доимий ишлаётганлигини ҳамда барча мурожаатлар ўз муддатида ўрганилишини маълум қилади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати.