ЖАМИЯТ

Фариштанинг номи


06.03.2018   2106

(Ривоят)

Чақалоқ туғилишига бир кун қолганда Яратган эгамдан сўрабди:

- Нега бу оламга келяпман? Мен ўзи нима қилишим керак?

Худовонди карим шундай жавоб берибди:

- Сенга фаришта ҳадя этаман. У доим ёнингда бўлади, ҳаммасини тушунтириб беради...

- Уни қаердан топаман, ахир, унинг тилини щам тушунмайман-ку?

- Фаришта сени ўз тилига ўргатади, турли бало-қазолардан асрайди...

- Менинг фариштамнинг исми нима?

- Унинг исми қандайлиги муҳим эмас. Сен уни Она, деб атайсан...

Русчадан Тўлқин Сиддиқ таржимаси.