Жамият

ФАРҒОНАДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИ МИНГ ДОЛЛАР БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ


11.08.2019   214

Фарғонада ўз хизмат ваколатига кирмаса-да боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 долларни олмоқчи бўлган мактабгача таълим бўлими мудири қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, Риштон тумани мактабгача таълим мудири вазифасини бажарувчи Фарҳод Қорабоев (исм фамилияси ўзгартирилган) фуқаро Г.Т.ни Фарғона вилояти ҳудудидаги ёки Риштон туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирига мудир лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда берган.

Бу иш ўзининг хизмат ваколатига кирмаслигини билган ҳолда, эвазига 1 минг 200 доллар талаб қилган. Шундан сўнг Г. Т. бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Қорабоев фуқаро Г.Т.ни боғчага мудир лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Н.Н.дан ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Манба: daryo.uz