Бугуннинг гапи

ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНМОҚДА


11.03.2019   1509

Фарғона вилоятида “Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остида халқаро ёшлар фестивали бошланмоқда. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқаруви органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба ёшлар қатнашиши кутилмоқда.

Икки кун (11-12 март) давом этадиган мазкур халқаро фестивалнинг биринчи куни меҳмонларни кутиб олишдан бошланди.

«auz.uz» online гуруҳи.