Андижон 24

Фахрийлар муносиб тақдирландилар


01.05.2018   1244

2017 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди.

Унга мувофиқиқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизнимиллий ва умуминсоний қадриятларга,она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланиши кўзда тутилган. Вилоят ҳокимлигидабўлиб ўтгантадбирда 60 нафар юртдошларимиз кўкрак нишони билан тақдирландилар.

– 45 йиллик меҳнат фаолиятимнинг– сўнгги 20 йилини маҳаллага бағишладим, – дейди Шаҳрихон туманидаги Муллабоев номли МФЙ раиси Санобархон Йўлдашева. – Фаоллар билан биргаликдаги хизматларимизнинг ижобий самараси туфайли ҳудудимизда бирор марта жиноят содир этилмади. Оилавий келишмовчиликлар қайд этилмади. Аҳолини иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигини юритиш, тадбиркорликка йўналтириш борасидаги ишлар билан бир қаторда маҳалла ободлигига ҳам катта эътибор қаратяпмиз. Мана шу камтарона хизматимни юқори баҳолаб, кўкрак нишони билан тақдирлаган ҳукуматимиздан миннатдорман. Бу менга эмас, балки маҳалламиз аҳлига берилган юксак эътибор, деб биламан.

Тадбирда вилоятҳокими ШуҳратбекАбдураҳмонов иштирок этиб, тақдирланганларни муборакбод этди.

Саминжон

ҲУСАНОВ.