Спорт

Фахрийлар дона сурганда...


11.10.2017   721

«Нуроний» жамғармаси Андижон шаҳри бўлими ва шахмат федерацияси 60 ёшдан ўтган отахонлар ўртасида мусобақа ташкил этди. Унда 30 нафар нуроний шаҳар биринчилиги учун дона сурди.

Барча рақибларини доғда қолдирган собиқ чилангар Қодиржон Янтоқов биринчи, тадбиркор Ҳалим ота /аниев иккинчи, фахрий қурувчи Муҳиддин Аббосов учинчи ўринни эгалладилар. Улар нуронийлар ўртасида шахмат бў-йича ўтказиладиган вилоят чемпионатида иштирок этадилар.

Ёши саксонга борган фахрий ўқитувчи Сайфиддин ота Маматов «Шахматга садоқат учун», «Шахмат» клуби раиси Абдуфаттоҳ Мўманов «Энг чиройли ўйин учун» номинациялари бўйича мукофотландилар.

Иброҳимжон Каримов,

вилоят шахмат федерацияси

ижрочи директори.

А. Тошматов олган сурат.