Жамият

ФАХРИЙ МУАЛЛИМ ДОНОРЛИК ТАШАББУСИ БИЛАН ЧИҚДИ


11.06.2019   703

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан бугун ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” акциясини андижонликлар қўллаб-қувватламоқда. Улар орасида меҳнат фахрийлари ҳам кўпчиликни ташкил этаётгани эътиборли.

Алишер Ҳолматов Андижон давлат университетининг фахрий ўқитувчиси. У партиянинг беғвараз ташаббусини эшитиб, шогирдлари билан Андижон шаҳридаги қон қуйиш марказига кириб келди. Бундан буён донорлик қилиб, одамларга энг оғир дамларда кўмак беришлигини ёхуд кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшишликни ният қилганини айтди. Бу билан халқимизга хос инсонийликтуйғулари бардавом эканлигини исботлади.

Кун давомида 26 нафар адолатчилар акция доирасида донорлик қилдилар.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши аъзоси.