Бугуннинг гапи

ЭВЕРЕСТГА ТОҒНИНГ АНИҚ БАЛАНДЛИГИ ҚАНЧА?


13.04.2019   162

Непал ҳукумати Эверестга тоғнинг аниқ баландлигини ўлчаш ва бу масаладаги баҳсларга чек қўйиш учун альпинистлар жамоасини юборади.

Таъкидланишича, ушбу мақсадда 4 альпинист 10 апрелда тоғга кўтарила бошлайди. Экспедицияга тайёргарлик 2017 йилдан бери олиб борилган.

Дунёнинг энг баланд чўққиси ҳисобланган Эверестнинг баландлиги 8848 метрни ташкил қилади, бу кўрсаткич 1954 йилда альпинистлар экспедиция томонидан қайд қилинган. Бироқ баъзи олимлар 2015 йилдаги кучли зилзиладан кейин тоғ бирмунча чўккан, деб ҳисоблайдилар.

“Зилзиладан кейин Эверестнинг баландлиги борасида саволлар юзага келгани сабабли унга жамоамизни жўнатамиз”, деб айтган экспедиция координатори Сушил Дангол.

Унинг айтишича, экспедиция аъзоларида баландликни аниқ ўлчаш учун замонавий ускуналар бор.

“Бу ҳудудда ишлаш осон бўлмайди, бироқ миссия муваффақиятли бўлишига ишончимиз комил”, деб қўшимча қилган Дангол.