Хорижда

Етти ёшли болакайлар армияга чақириқ қоғози олишди


07.12.2017   796

Кутилмаганда Россиянинг Приморье ўлкасида яшовчи етти ёшли уч нафар болакай ҳарбий комиссариатга чақириқ қоғозини олишди.Уссирийск ҳарбий комиссариатидагилар бу ҳолни англашилмовчилик дея эътироф қилишмоқда. Шунга қарамай болалардан бирининг бобоси айтилган куни ҳарбий ҳужжатда исми шарифи зикр этилган неварасини етаклаб кўрсатилган манзилга бориш ниятида юрибди, - дея хабар берди РИА Новости.

Мутасаддилар шаҳар шифохонасидан олинган маълумотлардаги чалкашлик туфайли шундай ҳол юз берганини айтишяпти.